14 октябрь, чоршанба10:39Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ташқи ишлар вазирлиги Сингапурга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилади

Сингапурга бораётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

1 дақиқа ўқиш2 178 марта ўқилди

Сингапурга бораётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистоннинг Сингапур Республикасидаги Элчихонаси мазкур мамлакат ТИВга таянган ҳолда маълум қиладики, Сингапур Иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизмати 2019 йил 14 августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (SG Arrival Card) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда.

Мазкур дастур Сингапурга келаётган шахслар томонидан мамлакатга келишларидан аввал ўзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишлари билан боғлиқ жараённи тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастур босқичма-босқич 2021 йилгача амалдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тўлдириш тизими ўрнини эгаллайди.

Сингапурга боришни режалаштираётган чет эл фуқаролари барча мавжуд электрон платформалар орқали мамлакатга келишларидан олдин 14 кун ичида зарур шаклни тўлдиришлари мумкин. Дастур хизматларидан фойдаланиш текин, аммо виза тизими ўрнатилган давлаталарнинг фуқаролари учун виза олиш билан боғлиқ жараённи бекор қилмайди.

Ҳозирда мазкур қулайликдан Сингапурга фақатгина ҳаво транспорти воситасида келувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Цингапурдаги Элчихонасига +65 6734 3942 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади