14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошади

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш6 998 марта ўқилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
  • энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан:

  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари тасдиқланди.

Базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади