14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Карантин вақтида истеъмолчилар энг кўп қайси соҳалардан шикоят қилган?

2020 йилнинг 30 март — 10 май ҳолатига фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 395 та мурожаат келиб тушган бўлса, шулардан 55,2 фоизи савдо соҳасига тегишли.

1 дақиқа ўқиш66 марта ўқилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси карантин давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

2020 йилнинг 30 март — 10 май ҳолатига фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 395 та мурожаат келиб тушган, шулардан 280 таси оғзаки, 4 таси ёзма, 111 таси электрон шаклда юборилган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 374 таси тўлиқ ижобий ҳал қилиниб, қолганлари ижро назоратига олинган.

Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганида:

  • 218 таси (55,2 фоиз) савдо соҳасига,
  • 62 таси (15,7 фоиз) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига,
  • 34 таси (8,6 фоиз) электр таъминоти соҳасига,
  • 22 таси (5,6 фоиз) газ таъминоти соҳасига,
  • 15 таси (3,8 фоизи) сув таъминоти соҳасига,
  • 13 таси (3,3 фоизи) коммунал хизмат соҳасига,
  • 3 таси (0,8 фоиз) транспорт соҳасига тўғри келган.

Диққат! Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқингиз бузилса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади