"Қишлоқ қурилиш банк" Бухоро вилоятига пресс-тур уюштирди
Акциядорлик-тижорат "Қишлоқ қурилиш банк" ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолига кенгроқ маълумот етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан тизимли ҳамкорликни амалга оширмоқда. Яқинда банк томонидан журналистлар учун Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил қилинди. Унда республикамиздаги энг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.



