14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин

Иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантиради ҳамда ДХМга ёки ЯИДХПга юборади.

1 дақиқа ўқиш70 марта ўқилди

Ҳукумат қарори билан Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга мувофиқ, жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) бориб ариза топширади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи сўровномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаганда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантиради ҳамда ДХМга ёки ЯИДХПга юборади.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

ДХМлар ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларни сир сақланишини таъминлайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади