14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди

Пандемияга қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ оширилган.

1 дақиқа ўқиш23 марта ўқилди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ 13,4 трлн сўмгача оширилди, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг 1,7 трлн сўми Вазирлар Маҳкамасининг 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади