14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди

Янги маҳсулотлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экспорт қилинганда, маҳсулот экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 5 фоизидан, темир йўл транспортида 7 фоизидан ва ҳаво транспортида 6 фоизидан юқори бўлмаган қисми компенсация қилиб берилади.

1 дақиқа ўқиш93 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4707-сонли қарорига мувофиқ, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.

Шунингдек, мазкур қарор билан Ҳудудлар ва тармоқлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи Республика комиссиясига экспорт қилишда транспорт харажатлари бўйича субсидия тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган.

Шунга кўра, Республика комиссиясининг 2020 йил 13 ноябрдаги 24/1-2371-сонли баёнига мувофиқ, экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилиб, қўшимча аралашма ип (5206), жут ип (5307), бамбукли ип (5308), синтетик ип (5509-5510), бош кийим ва бошқалар (6504-6506) ТИФ TH кодлари ҳам мазкур рўйхатга киритилди, деб хабар бермоқда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

Бундан ташқари, юқорида қайд этилган қўшимча янги маҳсулотлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экспорт қилинганда, маҳсулот экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 5 фоизидан, темир йўл транспортида 7 фоизидан ва ҳаво транспортида 6 фоизидан юқори бўлмаган қисми Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда компенсация қилиб берилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини бир қисмини ҳамда маҳсулот экспорт қийматига белгиланган компенсация миқдорини олиш учун марказлашган ҳолда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига мурожаат қилиши мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади