14 октябрь, чоршанба11:32Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносига виртуал саёҳат йўлга қўйилди

Саёҳатни махсус кўзойнак (VR кўзойнак) ёрдамида амалга оширилса, саёҳатчи ўзини худда бинони ичида юргандек ҳис қилади.

1 дақиқа ўқиш94 марта ўқилди

Инновацион ривожланиш вазирлигининг фуқаролар ва жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш, юқори технологиялари муҳитини шакллантириш, ёшларнинг инновацияларга диққатини қаратиш ва қизиқишини ошириш мақсадида вазирлик биносига виртуал саёҳат қилиш имконияти яратилди. Мазкур виртуал тур ҳозирги пандемия шароитида долзарб бўлиб, ҳали вазирлик биносига ташриф буюрмаганларга учун идорани ўз кўзлари билан кўришга хизмат қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Назокат Абдуқундузова хабар қилди.

Виртуал саёҳат давомида истаган одам вазирликнинг турли хоналарида — аэрокосмик технологиялар ва 3D моделларни прототиплаш лабораторияси, робототехника ва мехатроника лабораторияси, ёш ихтирочилар хонаси, инновацион лойиҳалар, замонавий ишланмалар ўрин олган кўргазма залига ташриф буюриши мумкин.

Бундан ташқари, бундай саёҳатни махсус кўзойнак (VR кўзойнак) ёрдамида амалга оширилса, саёҳатчи ўзини худда бинони ичида юргандек ҳис қилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигига саёҳатни қуйидаги ҳавола орқали амалга оширишингиз мумкин.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган стартап-лойиҳалар танловида ғолиб бўлган «NazzAR» лойиҳаси муаллифи бўлмиш SmartChain компанияси томонидан яратилган Ўзбекистондаги 10 та тарихий обидаларга виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади