14 октябрь, чоршанба13:57Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Huawei Ўзбекистонга солиқ тўлайди

Yandeх, Google, Facebook, Netflix, Samsung, Apple, Booking.com ва бошқа шу каби компаниялар Ўзбекистонда солиқ ҳисобини юритаётган эди. 1 июндан бошлаб булар қаторига Huawei компанияси ҳам қўшилди.

1 дақиқа ўқиш34 марта ўқилди

Хитойда рўйхатга олинган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited компанияси 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда солиқ рўйхатига олинган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумот берди.

Аввалроқ Yandeх, Google, Facebook, Netflix, Samsung, Apple, Booking.com ва бошқа шу каби компаниялар Ўзбекистонда солиқ ҳисобини юритгани ҳақида хабар берилган эди.

Facebook Ўзбекистонга солиқ тўлайди

2020 йил бошидан бошлаб Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматлар ва товарларни сотадиган хорижий юридик шахслар солиқ тўловчилар сифатида тан олинган эди. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда жисмоний шахсларга электрон хизматларни тақдим этувчи хорижий юридик шахслар учун ҚҚС бўйича идорани ташкил этди. Бу эса компанияларга қўшимча қиймат солиғини тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтиш ва солиқларни ўз вақтида тўлаш имконини беради.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади