14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Технологиялар

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни белгилашни бошлади

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни аниқлаш учун бир нечта белгиларга эътибор қаратади. Агар ташкилот Facebook қарорига эътироз билдирмоқчи бўлса, қўшимча ҳужжатларни тақдим этиб, апелляция бериши мумкин.

1 дақиқа ўқиш24 марта ўқилди

«Биз одамларга Facebook'да улар кўраётган хабар ортида ким турганини тушунишда ёрдам беришни хоҳлаймиз», дейди тармоқ киберхавфсизлик бўлими бошлиғи.

Facebook Ўзбекистонга солиқ тўлайди

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни аниқлаш учун бир нечта белгиларга эътибор қаратади. Шу жумладан:

  • ташкилий тузилма, яъни акциядорлар, ҳамкорлар, ташкилот бошқарув кенгаши аъзолари, раҳбарияти, давлат томонидан тайинланадиган раҳбарлар;
  • манбаларни кўрсатишдаги шаффофлик, мустақиллик ва хилма-хиллик каби таҳририят қоидалари;
  • тахририят бошқаруви ва ходимлари хақидаги маълумотлар;
  • молиялаштириш манбалари;
  • тузатиш чоралари, шикоят қилиш тартиби, ташқи баҳолаш ва назорат кенгашлари каби бошқарув ва жавобгарлик механизмлари.

Агар ташкилот Facebook қарорига эътироз билдирмоқчи бўлса, қўшимча ҳужжатларни тақдим этиб, апелляция бериши мумкин.

Белгилар «Ad Library Page», «Pages» ойнасида ва «Page Transparency» (саҳифа шаффофлиги) бўлимида акс эттирилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади