14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

«Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» Ҳукумат қарори (967-сон, 03.12.2019 й.) қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш1 522 марта ўқилди

«Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» Ҳукумат қарори (967-сон, 03.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган 10 та олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Бунда ушбу ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинди.

Шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга бир қатор қўшимча вазифалар белгиланди.

Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш шулар жумласидандир.

Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.

Маълумот учун: Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги қарори билан 2020 йилдан бошлаб айрим ОТМлар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади