14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари белгиланди

Талабларга кўра, ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди

1 дақиқа ўқиш29 марта ўқилди

23 июль куни Ҳукумат қарори билан Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

Регламент болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ва сотиш талабларини белгилайди.

Регламентга мувофиқ:

  • болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятига бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак;
  • электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак;
  • озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади;
  • ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди;
  • фойдаланувчига куйиш хавфини келтириб чиқарувчи таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тақиқланади;
  • уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларга ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши шарт.

Регламент талаблари болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур регламент расман эълон қилинган кундай бошлаб 12 ой ўтгандан кейин амалга киритилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади