14 октябрь, чоршанба12:14Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

ЎзАнинг асосий вазифалари белгиланди

“Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4541-сон, 02.12.2019 й.) қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш1 743 марта ўқилди

“Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4541-сон, 02.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.

Жумладан, юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид расмий маълумотларни излаш, олиш, қайта ишлаш ҳамда ахборот, ахборот-таҳлилий, таҳлилий-танқидий материаллар тайёрлаш ва тарқатиш ЎзАнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, ЎзА таркибида Медиа марказ ташкил этилди.

Медиа марказнинг асосий вазифаларидан бири ахборот-таҳлилий ва мультимедиа материаллар, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлаш, уларни ЎзАнинг веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларига белгиланган тартибда етказиб беришдан иборат.

Шунингдек, ЎзА ҳузурида унинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ҳамда давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш бўйича Маслаҳат кенгаши тузилди, унинг асосий вазифалари белгиланди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 майга қадар фойдаланувчилар учун қулай, аудио ва видео ахборотларни тарқатиш, тарқатилаётган ахборотларни тижорат йўли билан юклаб олиш имкониятлари мавжуд бўлган ЎзАнинг ахборот портали ишга туширилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади