Иқтисодиёт ва бизнес

2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди — Президент фармони
2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди.

МОМИҲ Дастурининг 18 Вазирлар конференцияси якунланди
Тошкентда, ўз платформасида дунёнинг 20 та мамлакатидан 180 та делегатлар – ҳукуматлар, вазирликлар, идоралар ва хусусий сектор, 8 та халқаро молия институтлари ва 10 та халқаро ҳамкорлик ташкилотлари вакилларини бирлаштирган, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик Дастурининг (МОМИҲ) 18-чи вазирлар конференцияси ўз ишини якунлади.

МОМИҲ мамлакатларининг ривожланиши ягона энергетика бозорини яратиш билан боғлиқ
14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) Дастурининг 18-чи вазирлар конференциясининг очилиши бўлиб ўтди.

Оширилган миқдордаги нон компенсация пуллари кимларга тўланмоқда?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 866-сон қарорига асосан ун нархини давлат томонидан назорат қилиш тўхтатилди.

Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банки делегациясини қабул қилди
13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Осиё Тараққиёт Банки Президенти Т. Накао билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 13 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков ва Осиё Тараққиёт Банки Президенти Т. Накао ўртасида учрашув бўлиб ўтиб, ўзаро ҳамкорликнинг бугунги кундаги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарига чиқиш ва харажатларни қоплаш тартиби қандай?
Хизмат сафари деганда – ходимни ташкилот раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

Тошкентда Туристик бренд элчилари халқаро форуми ўтказилади
Бугун бошланадиган “Ипак йўлида туризм” XXV Тошкент халқаро туристик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг туризм бренди элчилари халқаро форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Yunusabad Business City қурилишида Жанубий Корея компаниялари иштирок этади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Кореянинг IGIS Asset Management, KIND (Korea Overseas Infrastructure and Urban Development Corporation) ва Wooju Construction Co. LTD. компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент қарори билан Олимжон Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари билан учрашув
2019 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича Комиссари Фил Ҳоган билан учрашди.

МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди
“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 й.).

ЕИ Ўзбекистонга ЖСТга қўшилиш учун 5 миллион евро грант ажратади
2019 йилнинг 11 ноябрь куни Брюссель шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Бош директори Коэн Доэнс “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши” ва “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондига Европа Иттифоқининг тараққиёт ҳиссаси” техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида битимларни имзоладилар.

“Nukus city” шаҳарчаси қурилади
Президентимизнинг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business city” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Нукус шаҳри марказида “Nukus city” шаҳарчаси барпо қилинади.

«Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди
Ҳужжат эски таҳририда 1995 йилдан буён, деярли 24 йил амал қилган. 2018 йилнинг январь ойида қатор тизимли муаммолар: МБнинг мавжуд бошқарув ва риск-менежмент сифатига таъсир қилиш механизмларининг такомиллашмаганлиги, банк фаолиятига маъмурий аралашув, банк назоратини амалга оширишдаги қийинчиликлар боис Марказий банкда ислоҳотлар бошланди.

Sahid Hotel & Resort Ўзбекистонда меҳмонхона қуради
Индонезиянинг Sahid Hotel Management & Consultant (Sahid Hotels & Resorts) ҳамда Devel Eco Group LLC компанияси Ўзбекистондаги иккинчи меҳмонхонасини қурмоқчи.

Ўзбекистон Россияга энг йирик кўкат етказиб берувчи мамлакатга айланди
2019 йилда Ўзбекистон илк маротаба Россияга энг йирик кўкат етказиб берувчи мамлакатга айланди. East fruit таҳлилчилари маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19% кўпроқ маҳсулот етказиб бериб, сотув ҳажмини 12,9 минг тоннага етказди. Бу эса бозорнинг 40 % улуши демакдир. Шу билан бир қаторда ўзбек кўкатлари рақиблариникидан арзонроқ ҳисобланади.

Давлат Қорақалпоғистонда чорвачилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
2019-2020 йилларда уларга жами 125 млн АҚШ доллари ва 366,6 млрд сўм сарфланади (7.11.2019 йилдаги ПҚ-4512-сон қарорга қаранг).

Марказий банк сўмнинг рамз тарзидаги график белгисини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини, пул муомаласини ташкил этишни ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.

Ўзбекистон “World travel market 2019” жаҳон сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этди
Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари Лондонда ташкил этилган “World travel market 2019” жаҳон сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистонда доллар курси ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 12 ноябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини тасдиқлади.

10 ой давомида 46 минг тонна шакар биржа орқали сотилди
2019 йил январь-октябрь ойларида биржа савдоларига жами 48,1 минг тонна шакар сотувга қўйилган ва шундан 46,8 минг тоннаси ёки 97 фоизи сотилган.

Бухорода оҳактошдан қоғоз ишлаб чиқарилади
Бухоро вилояти Когон шаҳридаги эркин иқтисодий зонада иш бошлаётган “Qizilqum class invest” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона оҳактошдан қоғоз ишлаб чиқаришга ихтисослашган мамлакатимизда ягона субъект бўлади.