16 октября, пятница02:11Ташкент +18°

Экономическая газета · Биржа · с 1994 года

Курс ЦБ
USD12 011,65▲ 48,49EUR13 462,66▲ 72,30RUB143,17▲ 0,84CNY1 795,17▲ 7,70GBP15 911,83▲ 41,50JPY76,05▲ 0,55KRW8,93▼ 0,02CHF14 466,64▲ 108,55KZT26,51▲ 0,04
Экономика

Енгил саноат корхоналарига имтиёз ва преференциялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида енгил саноат корхоналарига имтиёз ва преференциялар тақдим этилди.

1 мин чтения594 просмотров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида енгил саноат корхоналарига имтиёз ва преференциялар тақдим этилди.

2023 йил 1 январга қадар ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади. Имтиёз 2020 йил 1 январдан кучга киради;

тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси 7 йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади. Имтиёз тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киради;

чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади. Имтиёз 2020 йил 1 январдан кучга киради;

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистондаги даромад манбалари бўйича ЖШДСни унинг белгиланган ставкасидан 50% миқдорида тўлайдилар.

Рус
↑↓ выбратьEnter открытьНачните вводить — результаты появятся мгновенно