# видеоселектор

Президент: Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди. Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади
Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилади.

Тадбиркорлар ва аҳолига бир қанча имтиёзлар берилади
Эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида нафақа олувчи оилалар сони қўшимча 70 мингтага ёки 10 фоизга кўпайтирилиб, бюджетдан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Шавкат Мирзиёев: “Афросиёб” тезюрар поезди қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Шавкат Мирзиёев раислигида 13 май куни ўтказилган йиғилишда шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилаётгани айтиб ўтилди.

Ғалладан бўшаган майдонлар вақтинча ишсиз қолган ва кўмакка муҳтож аҳолига бўлиб берилади
Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари кўрилди.

Шавкат Мирзиёев барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаш бўйича кўрсатма берди
Барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат саноатини рағбатлантириш учун 700 миллион доллар жалб қилинади
Пандемия шароитида тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 700 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Президент озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилишни буюрди
Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни ўтказилган видеоселекторда пандемия даврида озиқ-овқат танқислигини олдини олиш мақсадида, барча сектор раҳбарларига ўз ҳудудидаги озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилишни ва ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклигини айтди.

Шавкат Мирзиёев айни вазиятда уйда ўтирган фуқароларга ва ўз бурчини матонат билан бажараётган шифокорларга миннатдорчилик билдирди
Ватанимизда яшаётган ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмаслиги керак. Сабр-тоқат билан уйида ва карантин масканларида ўтирган барча фуқароларимизга, шунингдек, ўз бурчини мардлик ва матонат билан бажараётган шифокорларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман, деди Президент.

Шавкат Мирзиёев: Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари фаолиятини самарали ташкил қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев янги вазирлик ташкил этиш тўғрисида таклиф билдирди
Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш тўғрисида ўтказган йиғилишда Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирди. Янги вазирлик 40 мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради. Шунингдек, маҳалла раиси энди 5 йилга тайинланади ва 1 мартдан ойлиги оширилади. Президент йиғилишда маҳалла раиси мақоми кўчайтирилиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.