# Узавтосаноат

Президент видеоселекторида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар таҳлил қилиниб, сўнгги чорак учун вазифалар белгиланди
Саноат тармоқларидаги натижалар ва қўшимча имкониятлар муҳокама қилинди.

Август ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда 8 ойда жами 52 202 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 % ўсиш суръатига эга бўлди.

Самарқандда КАМАЗ русумли автоуловларни йиғиш янги линияси ўз фаолиятини бошлади
Самарқандда КАМАЗ русумли автоуловларни йиғишга мўлжалланган “УзАвто Траилер” МЧЖнинг янги ишлаб чиқариш линияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги корхонанинг очилиш маросимида Татаристон Президенти Рустам Минниханов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, “КАМАЗ” ЁАЖ бош директори Сергей Когогин, “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва бошқалар иштирок этишди.

GMнинг Таиланддаги заводи Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларини юборди
GM Thailand компанияси Ўзбекистонга Chevrolet Trailblaze автомобилларини биринчи партиясини юборди. Ушбу “йўлтанламас”лар яқин ойларда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.

2020 йил 1 январдан импорт бўйича ставкалар янгиланади
Импорт божхона божлари ва мамлакатга олиб кириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилди. Ўзгартиришлар 2020 йил 1 январдан кучга киради.