# техника

Ўзбекистонда пахта, буғдой, помидор, картошка, сут ва бошқа маҳсулотларнинг ўртача ҳосилдорлиги унинг ҳақиқий қувватидан анча паст
Бу кўрсаткичнинг ошиши нафақат хўжаликлар ва агро-корхоналар даромади ва экспортини оширади, балки айни пайтда пахта ва буғдой билан банд бўлган қўшимча ер майдонларини бошқа, кўпроқ даромадли экинларга ўтказиш имконини беради. Эксперт Хамидулла Нормурадов қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш масалаларини муҳокама қилди.

ЕОИИга кириш автосаноат, маиший техника ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга зарба беради
Мабодо ЕОИИга аъзо бўлсак, бу турли тармоқ ва соҳаларимизга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, автосаноат, маиший техника ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга у жуда катта салбий зарба беради. Негаки, бу тармоқлар ўз маҳсулотларини халқимизга жаҳон бозоридаги ўртача баҳолардан юқори нархларда сотиб келишяпти. Мабодо ЕОИИга кирсак, улар банкрот бўлмаслик учун маҳсулотлари нархини пасайтиради, дейди Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов.