# Сенат

Сенат Ўзбекистондаги йирик монопол компанияларни муҳокама қилди
Сенатнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари томонидан ижро этилиши ҳолати кўриб чиқилди.

Танзила Нарбаева: Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини эҳтиёжманд
Ўзбекистондаги эҳтиёжманд хонадонларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи: Тарафдорлар ва қаршилар нима дейди?
Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди. ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш имконияти яратилади. Қарши овоз берган сенаторлар иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши мумкинлигини билдирди.

Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилади
Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш мумкин.