# пахта

Фермер хўжаликлари ихтиёрий бирлашиб, пахта хомашёсини етиштиради
Ҳокимлар кооперациялар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Меҳнат вазири Нозим Ҳусанов ўзбек пахтасига бойкотни тўхтатишни сўради
Меҳнат вазири COVID-19 оқибатларини юмшатиш учун Cotton Campaign’дан ўзбек пахтасига бойкотни тўхтатишни сўраб очиқ хат ёзди.

Тарихий ҳужжат имзоланди: Пахта бўйича мажбурий давлат харидлари бекор қилинди
Қарорга кўра, давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти ҳамда пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади.

Юртимизда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти: натижа ва таҳлил
Қишлоқ хўжалиги кластерининг ерни шудгорлашдан тортиб, экиш, парваришлаш ва хом ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёндаги кўп босқичли комплекс тизимга эга корхона эканлигидан хабарингиз бор. Чунки бу ҳақида оммавий ахборот воситаларида етарлича маълумот берилди. Натижанинг қандай бўлганлиги кўпчиликни қизиқтириши табиий. Маълумотларни таҳлил қиларканмиз, кластерлар аграр соҳасининг локомотивига айланаётганини эътироф этишимиз мумкин.