# Парламент

ЕОИИ билан инетеграциялашув жараёнлари парламент эътиборида
Депутатлар томонидан ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдали жиҳатлари, вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ва хавф-хатарлар ҳам алоҳида ўрганилиши белгиланган. Авваламбор, шуни ҳисобга олишимиз керакки, ЕОИИ биз учун катта бозор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни яратади, дейди Олий Мажлис депутати Шарофиддин НАЗАРОВ.

Парламент Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига оид масалани ўрганишга киришди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг маълум қилишича, парламент қуйи палатаси Кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи ўрганилмоқда.