# Олий Мажлис

2021 йилда Давлат бюджети даромадлари 147 триллион сўм бўлиши кутилмоқда
“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда қабул қилинди. Мажлисда Бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

ЕОИИ билан ҳамкорлик мулоҳазалари: Ҳукумат аъзолари ушбу масалада депутатлар саволларига қандай жавоб қайтарди?
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қай кўринишда бўлиши манфаатли бўлади? Халқ вакиллари бўлмиш депутатлар ва сенаторлар кейинги ойларда парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича, чуқур муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари лозимлигини амалий ишлари билан кўрсатмоқда.

Абдулла Арипов: Биржа савдоларида монопол маҳсулотларни сотишнинг ягона тартиби жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Бош вазири Абдулла Арипов биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни сотишнинг ягона тартибини жорий этиш режалаштирилганиги ҳақида гапириб ўтди.

Янги Ўзбекистоннинг янги имкониятлари: иқтисодий интеграциялашувнинг истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизнинг халқаро ва минтақавий иқтисодий ташкилотлардаги иштирокини кучайтиришнинг аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишидаги нутқи
Машҳур давлат ва сиёсат арбоби Теодор Рузвельт айтганидек, “Фақат ҳеч қандай иш қилмайдиган одамгина хато қилмаслиги мумкин. Хато қилишдан қўрқиш керак эмас, балки ана шу хатони такрорлашдан қўрқиш керак”.

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди
Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Камаловна Норбоева Сенатнинг янги раиси сифатида тасдиқланди.

Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлиб ўтади
Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ташкилий йиғилишида маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Депутатлар янги таҳрирдаги Cолиқ кодексини қабул қилдилар
9 декабрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси киритилди
Парламентимиз аъзолари учун йилнинг охири мамлакатнинг иқтисодий моделини янада ислоҳ қилишга қаратилган молиявий ҳужжатларга бой бўлди.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.