# облигация

Молия вазирлиги: Навбатдаги суверен халқаро облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилади
Молия вазирлиги томонидан навбатдаги суверен халқаро облигацияларни муомалага чиқариш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар, жумладан, эмиссия проспекти ва бошқа юридик ҳужжатлар тайёрланди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Лондон биржасида облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ана шу мақсадда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Президент масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи қонунни имзолади
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш имконини беради.

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ 45 млрд сўмлик корпоратив облигацияларини жойлаштирди
«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ чиқарган корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати – 1,0 млн. сўм. Ушбу облигацияларнинг даромадлилиги йилига + 4% ни ташкил этади.

МЧЖларга ҳам облигация чиқаришга рухсат берилиши мумкин
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги корпоратив облигациялар чиқаришни чекловчи нормалардан воз кечиш ва маъсулияти чекланган жамиятларнинг облигациялар чиқаришига рухсат бериш тарафдори. Агентлик томонидан ушбу масалада тайёрланган қонун лойиҳаси ҳозирда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилди.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ халқаро капитал бозорини корпоратив эмитентлар учун очиб берди
Лондон фонд биржасида листингга киритилган ва халқаро капитал бозорларида сотувга чиқарилган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигациялари инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.