# НАПУ

Крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сон буйруғи билан Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, хусусан, Крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари белгиланди.

ЛБМА сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизимини ишга туширди
Тошкент вилоятида «Сколково» (Россия) резиденти «AIST» компанияси вакиллари томонидан сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизими Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Паркент туманида ажратилган ер участкасида намойиш этилди.