# Метро

Сергели метросининг илк синови бошланди
Сергели йўналиши бир кунда қарийб 35 минг йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Мазкур ер усти метроси орқали йўловчилар Буюк ипак йўли бекатидан тўғридан-тўғри Сергелига бора оладилар.

15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади
Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Президент топшириғи: Сергели ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилади
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган янги экопаркда мутасаддилар билан ўтган учрашувда Сергели ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши вазифасини қўйди.

Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига қадар метро қурилади
Бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Тошкент вилоятида ўтказилган йиғилишда Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилиши ҳақида айтди.

Метронинг Юнусобод йўналишидаги иккинчи туннелда бурғулаш ишлари якунланди
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган янги ер ости қурилиш линияларининг иккинчи туннелида бурғулаш ишлари якунига етказилди.