# меҳмонхона

Азиз Воитов 84 нафар ходимнинг меҳмонхонада ўтказган кунлари учун бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаганлигини изоҳлаб берди
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими Тошкент шаҳрида жойлашган Inter Hotel (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида 22 сутка яшаб, 918 миллион 677 минг 500 сўм тўлов амалга оширгани ҳақидаги хабарни вазирлик масъул ходими изоҳлади.

Меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун енгилликлар яратилди
2021 йил 1 июнга қадар меҳмонхоналарга тоифа олиш ёки мавжуд тоифани ошириш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатларни олинган тоифани келгуси 3 йил давомида сақлаш шарти билан 3, 4 ва 5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун тегишлича 5,10 ва 15 млн сўм миқдорида қоплаб берилади.

Туркомпаниялар ва меҳмонхоналарни сертификациялаш бекор қилиниши мумкин
Туристик бизнес вакиллари иштирок этган APTA Networking Club—2020 учрашувида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Оққулов Туризм соҳасида фаолият юритувчи компанияларни сертификациядан ўтказишни бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.