# магистратура

Юридик университети магистратурасига кимлар тест синовларисиз қабул қилинади?
ТДЮУ магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 15 сентябрга қадар узайтирилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил этиб белгиланди
“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади ҳамда Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйилади.