# маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни халқ манфаатлари йўлида изчил давом эттириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинган ҳолда тайёрланди.

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури тасдиқланди
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти Фармони имзоланди. Бу йилги давлат дастури 284 та банддан иборат бўлиб, унда умумий қиймати 18,2 трлн. сўм ва 10,3 млрд. АҚШ долларига тенг лойиҳалар тасдиқланмоқда.