# Индия

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Ҳиндистонда музокаралар ўтказди
2019 йил 3 декабрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Панкаж Саран, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вижай Тҳакур Сингҳ ҳамда ТИВ департаменти директори Дипак Миттал билан музокаралар ўтказди.

ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилади
“Биз ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилишига келишдик, у ташкилотимиз ҳукумат раҳбарлари кенгашида илк бор раислик қилади”, - деди Арипов Тошкентдаги ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида.