# эвакуация

Навоий вилоятида 300 киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди
13 май куни Навоий вилоятига сел келиши оқибатида бир неча уйлар зарар кўрган, одамлар эса хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

ФВВ: Сардобадаги сув оқими Арнасой кўлига йўналтирилди
Эвакуация қилинган аҳоли учун ниқоб, антисептик восита ва қўлқоплар тарқатилди. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди
Сардоба туманидан 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙларидан ҳам аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб борган.

Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида аҳоли эвакуация қилинмоқда
1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши натижасида Қўрғонтепа аҳолиси эвакуация қилинмоқда.