# Электрон Кундалик

Лайло Рустамова: Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда
“Ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган. Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобили учун йиллик обуна 9200 сўмга баҳоланмоқда”, деб жавоб берди Лайло Рустамова ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган электрон кундалик ҳақидаги саволларга.

Электрон Kundalik платформасидан фойдаланиш учун энди пул тўлаш лозим
Кундалик обунаси учун тўловни 30 ноябрдан эътиборан амалга ошириш мумкин. Электрон тўловнинг икки йўли мавжуд: пластик карта ҳамда CLICK тўлов тизими орқали.