# Депутатлар

Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишига овоз берди
Йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.

ЕОИИ билан ҳамкорлик мулоҳазалари: Ҳукумат аъзолари ушбу масалада депутатлар саволларига қандай жавоб қайтарди?
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қай кўринишда бўлиши манфаатли бўлади? Халқ вакиллари бўлмиш депутатлар ва сенаторлар кейинги ойларда парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича, чуқур муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари лозимлигини амалий ишлари билан кўрсатмоқда.

ЕОИИ билан инетеграциялашув жараёнлари парламент эътиборида
Депутатлар томонидан ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдали жиҳатлари, вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ва хавф-хатарлар ҳам алоҳида ўрганилиши белгиланган. Авваламбор, шуни ҳисобга олишимиз керакки, ЕОИИ биз учун катта бозор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни яратади, дейди Олий Мажлис депутати Шарофиддин НАЗАРОВ.

Депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи ҳақида фикрларини билдирди
ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш биз учун қиймати 1 триллион 587 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган бозорга кириш имконини беради. Ўзбекистон бу бозорга ўзининг нисбатан арзон маҳсулотларини экспорт қилиб, катта миқёсда фойда кўриши мумкин, дейди Акмал Бурҳонов. Қодир Жумаев эса, ЕОИИга аъзо давлатларнинг бирортасига хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлар томонидан санкциялар қўлланиладиган бўлса, бу ҳолат Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди, деган фикрни билдирди.