# Беғараз ёрдам

Ўзбекистонда аҳолига бир марталик беғараз пул тарқатилиши лозимми?
Коронавирус пандемияси бутун дунёни «қамал» қилиши натижасида миллионлаб одамларнинг меҳнат қилиш қобилияти чекланди. Мамлакатларда карантин чораларининг жорий этилиши билан зарур бўлмаган фирма ва корхоналар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Чегаралар мажбурликдан ёпилди. Сайёҳлар оқими бутунлай тўхтади. Одамларга фақат асосий харид қилиш эҳтиёжлари учун уйдан чиқишларига рухсат берилди. Натижада ички ва ташқи бозорларда товарлар ва хизматларга бўлган талаб сезиларли даражада камайди.

Беғараз ёрдам сифатида олинган маблағлар даромад солиғига тортилмайди
“Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига жисмоний шахсларга беғараз бериладиган ёрдам пуллари учун даромад солиғи солинмайди.