14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Зироат Мирзиёева Сардоба воқеасидан жабр кўрган аҳоли билан учрашди (фото)

"Zamin" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба воқеасидан жабр кўриб, бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олди.

1 дақиқа ўқиш178 марта ўқилди

21 май куни "Zamin" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омбори фожиаси натижасида уйлари сув остида қолиб, бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев Телеграм канали орқали маълум қилди.

“Замин” фонди томонидан бошланган ижтимоий акцияга кўра, фалокатидан жабр кўрган барча ёши улуғларга санаторийлар учун, болаларга эса ёзги оромгоҳлар учун бепул йўлланма бериладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади. "Zamin" фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади