14 октябрь, чоршанба13:56Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонда TEAM университети очилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “TEAM университетини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

1 дақиқа ўқиш1 187 марта ўқилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “TEAM университетини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятларига жавоб беради.

Тадбиркорлик ва бошқарув соҳасидаги юқори малакали кадрлар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университет Тошкент шаҳрида ташкил этилади ва унинг Термиз шаҳрида филиали ташкил қилинади.

ТЕАМ университети таълим фаолияти 2020-2021 ўқув йилидан бошланади.

Университетда таълим рақамли технологиялар, масофавий таълим хизматлари, вебинарлар, онлайн-ўқитиш, “blended learning” ва бошқа замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида амалга оширилади.

Университет Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Темур Малик кўчаси, 146-уй манзилида, унинг Термиз шаҳридаги филиали эса Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ҳаким ат-Термизий кўчаси, 13-уй манзилида жойлашган Сурхондарё вилояти юридик коллежи ҳудудида ташкил этилади.

Коллеж балансидаги барча ўқув бинолари ва иншоотлар жойлашган ер участкаси “Business School HUMO Campus” МЧЖ (янги университет таъсисчиси)га бепул тақдим қилинади.

Университет 2023 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлардан озод қилинади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади