14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда “compliance control“ тизими жорий этилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда “compliance control“ тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди.

1 дақиқа ўқиш579 марта ўқилди
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда “compliance control“ тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи ҳисобланган Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган янги лойиҳа Италиянинг KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ҳозирда “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефьтгаз” акциядорлик жамиятларида жорий этилган ушбу тизим коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтиришга қаратилган. Халқаро экспертларнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилаётган янги лойиҳа мамлакатимизда коррупцияга қарши халқаро стандартлар ва амалиётларни самарали жорий этишга имкон беради. Шунингдек, жамиятлар фаолиятининг шаффофлиги, корпоратив бошқарув даражаси ва инвестициявий жозибадорлиги ошишини таъминлайди. Бундан ташқари, янги лойиҳани мазкур жамиятларда қўллаш орқали тўпланган тажрибадан бошқа устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар коррупцияга қарши курашнинг умумий йўналишини шакллантириш учун фойдаланиши мумкин.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади