14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда HUMO терминаллари Mastercard карталарини қабул қилишни бошлади

Mastercard карта эгалари бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминаллар орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

1 дақиқа ўқиш461 марта ўқилди

Mastercard карта эгалари бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминаллар орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Энди Mastercard карта эгалари бутун мамлакат бўйлаб товар ва хизматлар учун ҳақни HUMO карталарига хизмат кўрсатадиган терминаллар орқали тўлашлари мумкин. Бу ҳақда Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) хабар қилди.

“Биз учун мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенгроқ қулайликлар яратишга кўмаклашадиган халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда бу жуда муҳим қадам. Шуни қайд қилишни истардикки, булутли янгиланиш туфайли функционални ишга тушириш учун банкка бориб ўтиришнинг ҳожати йўқ: HUMO терминаллари Mastercard тўловларини қабул қилиш учун тайёр”, – дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Ҳозирги вақтга келиб Mastercard карталари эгалари бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган 170 мингдан ортиқ терминал орқали товар ва хизматлар ҳақини контактсиз тўлашлари мумкин.

Mastercard᾽нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича бош директори Игорь Степанов ушбу янгилик Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга кўмак беради, шунингдек мамлакат иқтисодиётини янада очиқ ва ҳаракатчан қилувчи нақдсиз тўловларнинг янада жадалроқ ривожланишига замин яратади деб ҳисоблайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади