14 октябрь, чоршанба14:01Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Йўл соҳасини бошқариш тизими такомиллаштирилади

“Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди

1 дақиқа ўқиш329 марта ўқилди

“Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

  • оғир ва йирик габаритли автомобилларнинг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш, уларнинг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғим ундириш ва ҳаракатланишига рухсатнома бериш Автомобиль йўллари қўмитаси (Қўмита) томонидан амалга оширилади;
  • йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото- ва видеоқайд этиш техник воситалари Қўмита билан келишилган ҳолда ўрнатилади;
  • автомобиль йўлларининг қатнов қисмларига узунасига жойлашган муҳандислик коммуникацияларининг янги тармоқларини лойиҳалаштириш ва ётқизиш тақиқланади, уларнинг автомобиль йўллари билан кўндаланг кесишиши бундан мустасно.

Қарорга кўра, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган ер участка ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Қўмита рухсати асосида қурилади.

Шунингдек, йўл бўйида ажратилган ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, тадбиркорлик фаолияти учун бошқа объектлар Қўмита билан келишган ҳолда жойлаштирилади ва қурилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 31 декабрга қадар хорижий юк автомобилларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади