Ўзбекистонда чет элликларни рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида президентнинг «Туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб виза (визасиз) режим муддати ичида, аммо 30 кундан ошмаган ҳолда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш режалаштирилмоқда.