14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Янгиликлар

UzAuto Motors Беларусга автомобиль экспортини бошлади

Chevrolet бренди остида Беларусь автомобил бозорида намойиш этилган биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди.

1 дақиқа ўқиш120 марта ўқилди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet бренди остида Беларусда автомобиллар сотишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

UzAuto Motors автомобилларини Chevrolet бренди остида экспортга чиқаришни бошлайди

“Беларусь автомобил бозорида таклиф этилаётган Chevrolet бренди остидаги биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди”, дейилади хабарда.

Автомобилларнинг биринчи партияси Chevrolet бренди қимматбаҳо автомобилларининг расмий дилери бўлган "Мультимоторс" автомарказига етказиб берилди ва ҳозирда UzAuto Motors компанияси билан Chevrolet русумидаги автомобилларни етказиб бериш бўйича янги дилерлик шартномаси тузилди.

Таъкидланишича, ушбу машиналарнинг асосий афзаллиги пул/нархнинг мақбул нисбати, шу жумладан жиҳозланиши.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади