14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“UNG Petro” корхонасининг барча АЁҚШларида "Евро – 4" ва "Евро – 5" дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди

"Ўзбекнефтегаз" АЖ томонидан Ўзбекистон тарихида илк марта "Евро – 4" ва "Евро – 5" юқори сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйгди.

1 дақиқа ўқиш153 марта ўқилди

"Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эгадир.

Ўзбекистон тарихида илк марта “Евро – 4” ва “Евро – 5” дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди

Ушбу маркадаги дизель ёқилғиси бугундан эътиборан, "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "UNG Petro" корхонасининг Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали ҳам сотувга ҳам чиқарилди.

Корхона чакана савдо орқали кунлик 60 тонна миқдоридаги "Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғисини сотишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамизки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида ва Франциянинг "Axens" компанияси мутахассислари иштирокида тегишли реакторга янги каталитик тизим ўрнатилган ва 2020 йилнинг 30 март кунидан “Евро – 4” ва “Евро – 5” синфидаги экологик тоза дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади