14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Тошкентда “FASHION WEEK-2019” Модалар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

19 ноябрь куни пойтахтда “Tashkent Fashion Week-2019” Модалар ҳафталиги очилди. Тадбир ташкилотчилари – “Osiyo Ramzi” Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар ассоциацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

1 дақиқа ўқиш755 марта ўқилди

19 ноябрь куни пойтахтда “Tashkent Fashion Week-2019” Модалар ҳафталиги очилди. Тадбир ташкилотчилари – “Osiyo Ramzi” Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар ассоциацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

“Tashkent Fashion Week-2019” профессионал дизайнерлар ва Модалар уйларига ўз либосларини намойиш этиш ва модалар дунёсидаги тендециялар ҳақида маълумот олиш учун ажойиб имкониятдир. Таъкидлаш жоизки, мода туризм индустрияси учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, саёҳат йўналишини танлашдаги асосий мезонлардан биридир.

Бугунги кунда ўзбек миллий матолари халқаро ҳамжамият ва жаҳон мода уйларида катта қизиқиш уйғотмоқда, ўзбек дизайнерлари эса, ўз навбатида, миллий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда замонавий модага янги элементларни жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ўзбекистонда йилдан-йилга мода саноатида сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилаётган истеъдодлар сони ошиб бормоқда.

Ҳафталик доирасида ўзбек санъати ва матолари ҳамда Ўзбекистоннинг машҳур дизайнерлари маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилган. Мода ҳафталиги 24 ноябргача давом этади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади