14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

ССВ тизимидаги айрим хизматлар аутсорсингга ўтказилади

“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш203 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори (16-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ССВ тузилмасидаги ташкилотларда қуйидаги хизматлар аутсорсингга ўтказилади:

Нотиббий хизмат турлари:

  • мижозларни овқат билан таъминлаш;
  • кир ювиш хизмати;
  • бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.

Тиббий хизмат турлари:

  • тиббий буюмларни зарарсизлантириш.

Мазкур рўйхатда келтирилмаган хизматлар аутсорсерга давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида ССВ билан келишилган ҳолда ўтказилади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, аутсорсинг хизматларига (мижозни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари ССВ тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига аутсосернинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади