14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Отатурк қабрига гулчамбар қўйди (фото)

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон Президент Мустафо Камол Отатурк хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

1 дақиқа ўқиш44 марта ўқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи Президенти бўлган.

Мамлакатнинг бугунги тараққиётини белгилаб берган сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларни амалга оширган. 1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган. У дафн этилган Аниткабир мажмуаси халқ учун жуда қадрли масканга айланган.

Шавкат Мирзиёев музей билан ҳам танишди, мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади