14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Самарқандда хорижий инвестор томонидан қуёш электр станцияси қурилади

Қуёш электр станцияси Франциянинг TOTAL Eren SA компанияси томонидан лойиҳалаштирилади, қурилади ва 25 йил давомида эксплуатация қилинади.

1 дақиқа ўқиш82 марта ўқилди

Франция корхонаси Самарқандда қуёш электр станцияси қуради. Бу ҳақида Президент қарори имзоланди.

БАА компанияси Навоий вилоятида фотоэлектрик станцияси қуради

Умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрстанция Франциянинг TOTAL Eren SA компанияси томонидан лойиҳалаштирилади, қурилади ва 25 йил давомида эксплуатация қилинади. Ўзбекистон Ҳукумати номидан ушбу лойиҳада Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги иштирок этади.

Хорижий инвестор томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда Tutly Solar МЧЖ ташкил қилинган. Ушбу корхона дастлабки босқичда қуёш электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқади.

Президент қарорида қуёш электр станцияси томонидан ишлаб чиқилган энергия тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон “Миллий электр тармоқлари“ томонидан харид қилиниши белгилаб қўйилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади