14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Ўзбекистонда коронавирусдан холи ҳудудлар маълум бўлди

4 май куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков қайси вилоятларда беморлар коронавирусдан бутунлай тузалгани ҳақида маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш910 марта ўқилди

4 май куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков карантин талаблари қайси ҳудудларда юмшатила бошланиши юзасидан маълумот берди.

"Жорий йилнинг 29 апрелида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди ва карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни жадаллаштириш мақсадида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилди.

Ушбу Қарорнинг 1-бандида республикада коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жорий этилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилинсин, дейилган.

Бугунги кунда республикамизда касаллик умуман қайд этилмаган қишлоқлар, туманлар анча кўп, ҳатто Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида аниқланган беморларнинг барчаси соғайган", деди Нурмат Атабеков.

Яна бир хушхабар, Навоий вилоятида ҳам коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди. Соғайган бемор аёл 45 ёшда, Тошкент шаҳридан.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1328 нафарга етди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади