14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистон яна иккита давлатга авиақатновларни бекор қилди

Дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган Covid – 19 коронавируси сабабли Ўзбекистон бир қанча давлатларга авиақатновларни бекор қилган эди. 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Жанубий Корея, Япония ва Италия давлатларидан ташқари яна икки давлат билан авиақатновларни вақтинчалик бекор қилди.

1 дақиқа ўқиш404 марта ўқилди

Жорий йилнинг 1 март кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон давлатлари билан авиақатновлари вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу чора давлатлар ўртасидаги авиқатновлар Covid – 19 коронавирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.

Таъкидланишича, коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан ушбу давлатлар ўртасидаги авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.

“Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилади”, дейилган хабарда.

ТИВ хорижда, жумладан, коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакат фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 мартдан Жанубий Корея, Япония ва Италига бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади