14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Миллий банкнинг илк еврооблигациялари халқаро капитал бозорида жойлаштирилди

Еврооблигацияларнинг дебют эмиссияси Ўзмиллийбанк томонидан халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари билан биргаликда амалга оширилди.

1 дақиқа ўқиш62 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк ёки эмитент) томонидан Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион долларга тенг еврооблигациялар муомалага чиқарилди ва шу билан халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Еврооблигацияларнинг дебют эмиссияси Ўзмиллийбанк томонидан Citibank (АҚШ), Natixis (Франция), SMBC Nikko (Япония) ва Газпромбанк (Россия) каби халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари билан биргаликда амалга оширилди.

Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларининг 70 дан ортиқ глобал халқаро инвесторлари иштирокида глобал аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади