14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони минг кишидан ошиб кетди

Хитойда тарқалган хавли вирус натижасида ўлганлар сони минг нафардан ортди, касалликдан тузалганлар сони тўрт минг нафарга етди.

1 дақиқа ўқиш1 669 марта ўқилди

Статистик маълумотларга кўра, айни вақтда дунё бўйича 43126 минг нафар киши коронавирусни юқтириб олган. Хитой ҳудудида 42 655 кишида касаллик ҳолати қайд этилган.

Жами 4219 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан жавоб бериб юборилган бўлса, вафот этганлар сони 1018 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус статистика

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқалганини хабар қилган. Кейинчалик мутахассислар томонидан касаллик тарқатувчисининг 2019-nCoV коронавируси эканлигини маълум қилганди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади