14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Жисмоний шахслар томонидан банклардан 3,3 млрд. доллар сотиб олинган

Жорий йилда жисмоний шахслар томонидан 3,7 млрд. АҚШ доллари банкларга сотилган.

1 дақиқа ўқиш43 марта ўқилди

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган чет эл валютаси миқдори 3,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ёки 744 млн. долларга ошди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Жисмоний шахслар томонидан банкларда сотиб олинган валюта ҳажми эса 3,3 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида – 1,2 млрд. долл.).

Бунда ушбу маблағларнинг 79 фоизи аҳоли томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишда ҳамда 21 фоизи ёки 687 млн. долл. муқобил тартибда (онлайн конверсия, автоматлаштирилган айирбошлаш банкоматлари ва ҳоказо) харид қилинган.

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 350 млн. долларга етди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади